Булар мазҳаб ҳукмларига эргашиш ҳақидаги фикрлар. Аммо мазҳаб ҳукмларини тарк этиш масаласида қаралади, бир ҳукмни олсаю лекин унга ҳали амал қилган бўлмаса, бу киши шу ҳукмни олиши ёки ундан воз кечиб, бошқасини олиши мумкин. Албатта, бу ўринда олиш ёки воз кечиш Оллоҳнинг розилиги учун кучли далиллар асосида бўлмоғи керак. Аммо муқаллид ўзи олган ҳукмга амал қилган бўлса, у киши учун бу ҳукм Оллоҳнинг ҳукмига айланади ва у бу ҳукмни ташлаб, бошқасини олиши жоиз эмас. Аммо иккинчи ҳукм ўз далили билан бирга келса ва биринчи ҳукмнинг далили аниқ бўлмаса ёки ўрганиб чиқиш давомида иккинчи ҳукмнинг далили биринчи ҳукмнинг далилидан кучлилиги аниқланса, биринчисини тарк этиши вожиб. Чунки шаръий далилга қаноатланиши ва уни тасдиқлаши уни Оллоҳнинг ҳукмига айлантиради. Чунки мужтаҳид ҳам ўзи истинбот қилган раъйдан кўра кучлироқ далилни топган пайтда ўзининг аввалги раъйини тарк этиб, кейинги далили кучли раъйни олиши вожиб. Бундан бошқа ҳолатларда эса ўзи тақлидан амал қилаётган ҳукмни ташлаб, бошқа ҳукмни олиши мумкин эмас.
Аммо бошқа ҳукмларда эса бошқа мужтаҳидга эргашиши жоиз. Чунки муқаллид бирор масалада ҳар қандай ечимдан сўраб билишининг жоизлиги саҳобалар ижмоси билан исбот бўлган. Аммо муқаллид агар ўзи учун бир мазҳабни тайин қилиб, мен фалон мазҳабдаман ва шу мазҳабни тутаман деб айтса, бу киши ўзи эргашган мазҳабдаги амал қилган масалаларда бошқа мужтаҳидга эргашмайди. Аммо ҳали амал қилмаган масалаларда эса бошқа мужтаҳидга эргашиши жоиз.
Лекин шу нарсани билиш керакки, тақлид қилаётган ҳукмни ташлаб, бошқасини олиш мумкин бўлган масала бошқа масалага алоқасиз алоҳида масала бўлиши ва уни тарк этиш билан бошқа шаръий ҳукмнинг бузилиши келиб чиқмаслиги вожиб. Аммо бошқа масалага алоқадор бўлса, ундан воз кечиш мумкин эмас. Воз кечса ҳам шу масалага тааллуқли барча масалаларни тарк этиш вожиб. Чунки у масалаларнинг барчаси бир-бирига алоқадор бўлганлиги учун улар битта ҳисобланади. худди намоз, таҳорат ва бошқа намоз рукнлари каби. Шофеъий мазҳабидаги киши Абу Ҳанифанинг «Аёл кишини ушлаш таҳоратни бузмайди», раъйини қабул қила туриб, Шофеъий мазҳаби асосида намозни адо этиши жоиз эмас. Ёки намозда ҳар қанча кўп ҳаракат қилиш намозни бузмайди деб, ёки «Фотиҳа» сурасини ўқиш намоз рукнларидан бири эмас, деб ҳисоблаган киши бунинг аксини айтган мужтаҳидга эргашиши тўғри эмас. Демак, бошқа шаръий ҳукмлар асосида бажараётган амалларга таъсири бўлмайдиган ҳукмларнигина тарк этиб, бошқасини қабул қилиши мумкин.
161-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|